18:45 | 04.10.24
Президент мактабгача таълимни яхшилаш бўйича янги фармон имзолади.
Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь мактабгача таълимни ислоҳ қилиш бўйича фармон имзолади. Фармон мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирларни қамраб олади.
Фармонда келтирилган асосий чоралар ҳақида
2025 йилдан бошлаб:
Давлат-хусусий шериклик ҳақида
Давлат ва хусусий боғчалар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш учун янги шартлар яратилади. Хусусий боғчаларни ташкил этиш учун 2018−2022 йилларда берилган кредитларнинг қайтариш муддати 5 йилгача узайтирилади.
Рақамлаштириш ва электрон ресурслар ҳақида
2025 йилгача барча мактабгача таълим муассасаларига давлат таълим дастури асосида ишлаб чиқилган электрон ва аудиовизуал ўқув ресурслари жойлаштирилади. Шунингдек, ота-оналар учун шахсий кабинет яратилади, у ерда болаларнинг ривожланишини кузатиш мумкин бўлади.
Янги лавозимлар ва педагоглар рағбатлантирилиши ҳақида
2025 йилдан мактабгача таълим ташкилотларида директор ўринбосари лавозими жорий этилади. Педагог ва раҳбар кадрлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги жамғармаси ҳисобидан рағбатлантирилади.
Фармон таълимнинг сифатини ошириш ва келажакда болаларнинг ривожланишига замонавий ёндашувларни жорий қилишга қаратилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: