8:51 | 26.02.24

                       

Бойсунда жами 24,4 км автомобиль йўлига асфальт-бетон ётқизилади

«Бойсун баҳори» халқаро фестивали бу йил Бойсун тумани «Бибиширин» маҳалласидаги туризм комплексида ўтказилади. Шу муносабат билан жами 24,4 км автомобиль йўлига асфальт-бетон ётқизилади.

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жами 24,4 км автомобиль йўлига асфальт-бетон ётқизилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган «Бойсун баҳори» халқаро фестивали бу йил Бойсун тумани «Бибиширин» маҳалласидаги туризм комплексида ўтказилади. Шу муносабат билан бугун, 25 февраль куни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов туманда бўлиб, халқаро фестивалга тайёргарлик кўриш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси, қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши билан танишган. 

Шунингдек, туман марказидаги 10 та маҳаллада инфратузилмани яхшилаш ишлари кўздан кечирилган. Хусусан, фестивалга келувчилар учун қулай шароитлар яратиш, туман марказидаги 3 км автомобиль йўлига асфальт ётқизиш, пиёдалар учун қулайликлар яратиш, сув йўли ариқлари ва мавжуд савдо дўконларини таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, меҳмонхона, умумий овқатланиш нуқталари ташкил этиш ва автотураргоҳ қурилиши амалга оширилмоқда.

Шунингдек, туман маркази ва унга ёндош 10 та маҳалладаги 24,4 км асосий автомобиль йўлларида асфальт-бетон қопламаси ётқизиш учун тайёргарлик кўрилмоқда.

Вилоят ҳокими мутасаддилар билан «Газа» маҳалласида бўлиб, у ерда янги мактаб қурилиши учун жой танланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: