14:02 | 04.10.22
Унинг айтишича, Украинанинг альянсга қўшилиши уни можаро домига тортмаслиги керак
Болгария президенти Румен Радев Украина инқирозини тинч йўл билан ҳал этишга чақирди, деб хабар беради «ТАСС».
Агентлик маълумотларига кўра, сиёсатчи Украинанинг НАТОга тезлаштирилган тартибга қўшилиши борасидаги айрим Европа давлатлари декларация матнига тўлиқ қўшилмаган.
«Украинанинг НАТОга қўшилиши ҳақидаги қарор Россия ва Украина ўртасидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишнинг ушбу давлатлар томонидан қабул қилинадиган аниқ параметрлари ишлаб чиқилгандан кейингина қабул қилиниши керак», — дейди Радев.
Болгария президентнинг нуқтаи назарига кўра, Украинанинг НАТОга қўшилиши альянснинг можарога тортилишига олиб келиши керак эмас. Шунингдек, у 2008 йилда блокка аъзо давлатлар Киевнинг келажакда қабул қилиниш эҳтимоллигини қўллаб-қувватлаганини, ҳозирда эса вазият ўзгарганини қўшимча қилган.
«Болгария 2008 йили Бухарестдаги НАТО йиғилишида қабул қилинган декларациянинг бир қисми ҳисобланади, аммо ўшанда декларация мутлақо бошқача хавфсиз шароитда қабул қилинганди», — дея таъкидлайди президент.
Эслатиб ўтамиз, 30 cентябрь куни Путин Украинанинг тўрт вилояти Россия таркибига қўшилиши ҳақидаги келишувни имзолаганидан сўнг Зеленский мурожаат билан чиққанди. Украина раҳбарининг айтишича, Киев НАТОга тезлаштирилган альянсга кириш учун ариза берган. Украина президентининг офисига кўра, Украина НАТОга аъзолик бўйича худди Финляндия ва Швеция каби Ҳаракатлар режасини бажармасдан қўшилиши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: