19:47 | 19.07.24

                       

Бош прокуратура 6 ойида 236 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқларини тиклади

Бош прокуратура 6 ойида 236 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқларини тиклади. 15 минг нафардан ортиқ тадбиркорларга эса муаммоларини бартараф этишда кўмаклашди.

Бош прокуратура ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда прокуратура матбуот хизмати хабар берди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Қайд этилишича, 19 июль куни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Видеоселектор тарзида ўтказилган ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилнинг 1-ярмидаги фаолияти натижалари кўриб чиқилган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Мажлисда Бош прокурор Н.Йўлдошев маъруза қилиб, жорий йил ўтган даврида прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато – камчиликларга бирма – бир тўхталиб ўтган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг 6 ойида прокуратура органлари томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 102 мингга яқин назорат ҳужжатлари қўлланилиб, 236 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Назорат тадбирлари ва дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан фуқароларга ва давлат манфаатларига етказилганлиги аниқланган 1,8 трлн. сўмлик зарарнинг ундирилиши таъминланган. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни, ёшлар ва хотин – қизларни ҳар томонлама қўллаб – қувватлашга оид қонунчилик ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Маданий мерос объектларини асраш, туризм ва спортни ривожлантириш, табиатни муҳофаза қилишга доир вазифалар ижроси устдан назорат кучайтирилган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Биргина, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ижроси устидан доимий назорат ўрнатилиб, бевосита прокурорлар томонидан 420 минг тупдан зиёд дарахт экилди ҳамда Республикамизнинг барча ҳудудларида «Прокурор боғлари» барпо этилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: