9:11 | 27.07.24
Бўстонлиқда жияни танасини машинадан чиқаргани учун ҳайдовчи жаримага тортилди (видео).
Бўстонлиқ туманида тана қисмини автомобилдан чиқариб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот маркази хабар берди.
Маълум бўлишича, Gentra ҳайдовчисининг жияни машинадан тана қисмини чиқариб ҳаракатланган. Ушбу ҳолат видеога тасвирланган.
«Бу ҳолат хатолигини тушуниб етдим. Тоғдан чарчаб қайтаётгандим барибир, жияним чиқиб кетибди. Билмай қолдим. ‘Сразу’ туширволдим. Бошқа қайтарилмайди. Бошқаларга ҳам маслахат бермайман», — дейди ҳайдовчи.
Ушбу ҳолат юзасидан Маъмурий жабовгарлик 138-моддаси (Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиш) билан жаримага тортилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: