18:18 | 13.07.24
Тошкент вилоятида қарийб 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлар ушланди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида икки нафар фуқаро 917,2 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Бўстонлиқ туманида фуқаро Ш.Д.га қарашли «Беш тут» маҳалласидаги турар жойнинг электр ҳисоблагичи «электроҳисоб» дастурида йўқлиги ҳамда ҳисоблагич муҳрланмасдан тармоққа тўғридан тўғри улаб, 745,7 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби ҳолат Бўстонлиқ туманида фуқаро К.Х.га қарашли «Шарқ Арча боғи» ҳудудида жойлашган турар жойнинг электр ҳисоблагичи «электроҳисоб» дастурида йўқлиги сабабли ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда тармоққа уланиб, 171,5 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: