20:59 | 23.02.24

                       

Британия Ўзбекистон олий таълим тизимида янги лойиҳа амалга ошириши мумкин

Британия томонининг таъкидлашича, ўзбекистонлик мактаб битирувчилари учун Level 2 (GCSE) ва Level 3 (А level) даражалари сертификатларини Pearson ва Cambridge каби дунёда тан олинган ташкилотларнинг касбий ўқув дастурларида таҳсил олиш орқали қўлга киритиш имконияти мавжуд.

Ўзбекистон элчихонасида Британиянинг «Integrated Qualifications Framework» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қиляпти «Дунё».

Британия томони Ўзбекистон таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, касб-ҳунар таълими сифатини янада ошириш, уни олий таълим билан интеграция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.

«IQF» вакиллари Британия таълим тизимининг 8 та даражаси тўғрисида батафсил маълумот берди. Қайд этилишича, мактаб битирувчилари учун Level 2 (GCSE) ва Level 3 (А level) даражалари сертификатларини Pearson ва Cambridge каби дунёда тан олинган ташкилотларнинг касбий ўқув дастурларида таҳсил олиш орқали қўлга киритиш имконияти мавжуд.

Учрашув якунида «Integrated Qualifications Framework» компанияси вакилларининг янги лойиҳаларни амалга оширишни йўлга қўшиш мақсадида шу йилнинг 12-14 март кунлари Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил бўйича келишиб олинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: