16:55 | 10.03.24

                       

Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлади

Британия томони Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги жадал қадамларини олқишлаб, бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистонлик дипломатлар ва Буюк Британия бизнес ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи Луис Колвелл ўртасидаги музокаралар чоғида мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзолиги ва экспорт ҳажмини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида Британия томонига 26-29 февраль кунлари Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган ЖСТга аъзо давлатлар вазирларининг 13-учрашуви доирасида уч давлат — Япония, Исроил ва Доминикан Республикаси билан бозорга кириш протоколлари имзоланганлиги, шунингдек, Таиланд билан музокаралар якунланганлиги ҳақида ахборот берилди.

Британия томони Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги жадал қадамларини олқишлаб, бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди. Музокаралар якунида Ўзбекистон экспортини ошириш мақсадида мамлакатимиз тадбиркорлари ва британиялик экспертлар иштирокида вебинар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: