9:44 | 25.12.23

                       

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат +23 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади.

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, бугун, 25 декабрь куни кундузи республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади.

Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +18…+23 даража илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +21…+23 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +9…+14 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: