20:39 | 12.07.24
«Баҳоуддин Нақшбанд» ёдгорлик мажмуасига 115,0 млн сўмлик қўшимча тўлов ҳисобланган. Ҳолат юзасидан «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖга нисбатан иш қўзғатилди.
«Баҳоуддин Нақшбанд» ёдгорлик мажмуасига хисобланган қўшимча тўлов юзасидан «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖга нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ”Баҳоуддин Нақшбанд” ёдгорлик мажмуаси маркази томонидан Рақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига келиб тушган мурожаатда электр тармоқлари амалда белгиланган тарифга нисбатан қўшимча тўлов ҳисобланаётганлигидан норози бўлиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўралган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 августдаги 364-сонли қарори 3-бандида Республика ҳудудидаги диний ташкилотлар 2003 йил 1-центябрдан бошлаб уларга кўрсатиладиган коммунал хизматларга тўловларни аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича тўлаши кўрсатилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганишлар жараёнида, «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан «Баҳоуддин Нақшбанд» ёдгорлик мажмуаси марказига етказиб берилган электр энергия учун юритилган ҳисоб-китобларда юқоридаги қарор талабларига риоя қилмаган ҳолда амалда белгиланган тарифларни ошириб қўллаш натижасида мажмуага нисбатан 115,0 млн сўмлик қўшимча тўлов ҳисобланганлиги аниқланган.
Шу муносабат билан, бошқарма махсус комиссияси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда «Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари» АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.