19:15 | 07.02.24

                       

Бухоро–Жидда–Бухоро йўналишида мунтазам қатновлар амалга оширилади

«Qanot Sharq» маҳаллий авиакомпанияси 7 февраль куни Бухоро–Жидда–Бухоро йўналиши бўйича мунтазам қатновларга старт берди. Бухородан Жиддага йўловчи рейслар ҳафтада бир марта — душанба кунлари амалга оширилади.

Бухоро–Жидда–Бухоро йўналиши бўйича ҳар ҳафта душанба куни авиақатновлар амалга оширилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 7 февраль куни Тошкент вақти билан соат 10:03да «Qanot Sharq» маҳаллий авиакомпаниясининг самолёти Бухоро халқаро аэропортига қўнди ва шу билан компаниянинг Бухоро–Жидда–Бухоро йўналиши бўйича мунтазам қатновларига старт берди. Бухородан Жиддага йўловчи рейслари ҳафтада бир марта — душанба кунлари Airbus A320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Авиакомпания паркида Airbus A320, А321neo ва А330 ҳаво кемалари мавжуд бўлиб ички ва халқаро авиаташувларни амалга оширади.

Аввалроқ ушбу компания Намангандан Жиддага ҳам парвозларни йўлга қўйганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: