18:00 | 20.03.24
Chery автомобиллари чиқиндилар чиқарилишини камайтирилиши орқали атмосферанинг ифлосланишини камайтиришга ва ҳаво сифатини яхшилашга ёрдам беради.
Автомобилларнинг бензинли двигателлари атмосферага зарарли моддалар чиқаради. Европа Иттифоқи сайёрамизни ҳимоя қилиш ва ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида Euro 5 ва Euro 6 каби қатъий автомобил стандартларини ишлаб чиққан. Chery автомобиллари чиқиндилар чиқарилишини камайтирилиши орқали атмосферанинг ифлосланишини камайтиришга ва ҳаво сифатини яхшилашга ёрдам беради.
Euro 5 янги автомобиллар, жумладан, енгил автомобиллар, юк автомобиллари ва автобуслар учун чиқинди газлар чиқарилиши бўйича чегаравий қийматларни белгилаб беради. Унинг асосий мақсади азот оксидлари (NOx) чиқарилишини камайтиришдир. Euro 6 эса, ўз навбатида, зарарли моддалар чиқарилиши бўйича янада қаттийроқ талабларни белгилайди. Ушбу стандартга жавоб берадиган янги автомобиллар, азот оксиди (NOx) ва углеводородлар (HC) чиқиндиларини сезиларли даражада камайтириши зарур. Бунда ерда чиқинди газларни катализаторлар ёрдамида тозалаш тизимлари каби янги технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади.
Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи харидорларга Chery’нинг Euro 5 экологик синфига мансуб бўлган – ARRIZO 6 PRO (1,5 л.) ва TIGGO 8 PRO (1,6 л.) бензинли автомобилларини ҳамда Euro 6 экологик синфига мансуб – TIGGO 7 PRO (1,5 л.) TIGGO 8 PRO MAX (2,0 л.) автомобилларини тақдим этади. Ушбу моделлар ёнилғини тўғридан-тўғри цилиндрларга пуркалиши ва оралиқ совитилишли турбожадаллаштиргичлар билан жиҳозланганлар.
Бироқ шуни таъкидлаш керакки, экологик стандартларни қўллаш нафақат автомобил ишлаб чиқарувчилардан, балки автомобил соҳбларининг ўзларидан ҳам саъй-ҳаракатларни талаб қилади. Автомобилингизнинг ҳолатини кузатиш, техник хизмат кўрсатилишдан мунтазам равишда ўтказиш ва юқори сифатли ёқилғидан фойдаланиш ўта муҳимдир.
Шундай қилиб, Euro 5 ва Euro 6 экологик стандартлари атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши курашнинг ажралмас қисмидир. Улар барчамиз учун тозароқ ва соғлом келажак яратишга ёрдамлашадилар. Шунинг учун, автомобил танлашда, унинг ушбу стандартларга мувофиқлигига эътибор қаратишни унутманг.
Chery Uzbekistan дилерлик марказлари мавжуд автомобил моделларини синаш учун ноёб имкониятни тақдим этадилар! Тест-драйв ўтказиш учун талабномани ўзингизга қулай бўлган усулда: ишонч тезкор ахборот линияси телефон рақами орқали ёки веб-сайтдаги шаклни тўлдириш ёки Телеграм боти орқали қолдириш кифоя.
Chery Uzbekistan’нинг расмий саҳифалари:
Реклама
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: