19:21 | 25.07.24

                       

Чилонзорда 40 ёшли эркак 19 ёшли қизларга зўравонлик қилди

Чилонзорда 40 ёшли эркак 19 ёшли қизларга зўравонлик қилгани, жабрланувчилар ҳам жазога тортилгани юзасидан қўшимча маълумот берилди.

Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида 40 ёшли эркак 19 ёшли қизларга зўравонлик қилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Маълумотларга кўра, 2024 йил 27 июнь куни тунги соат 00:30 ларда 19 ёшли икки қизга 40 ёшли эркак машинасига ўтиришни қатъий таклиф қилган. Аммо қизлар рад этишган. Кейин яна қатъийроқ ва қўполроқ таклиф қила бошлаган. Қизлардан бири чидай олмай унга ўрта бармоғини кўрсатган.

Тошкент шаҳар суди ахборот хизмати маълум қилишича, ҳар икки фуқаронинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари бор деб хисобланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41 моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан айбдор деб топилган. Шу тариқа унга нисбатан 3 (уч) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди.

Кизга эса ушбу Кодекснинг 183 моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб тоилган. Унга нисбатан 1.020.000 (бир миллион йигирма минг) сўм жарима жазоси тайинланган.

Ушбу қарор устидан Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти келиб тушмаганлиги маълум қилинди.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: