8:25 | 29.02.24

                       

Чиқиндилардаги иккиламчи хомашё энди фақат биржа орқали сотилади

Қайд этилишича, энди экологик ва санитар талабларга жавоб бермаган ҳолда иккиламчи чиқиндиларни йиғиш ва сотиш билан ноқонуний тарзда шуғулланиб келаётган шахслар фаолиятига чек қўйилади.

2024 йил 1 июндан чиқиндилардаги иккиламчи хомашёни фақат биржа орқали сотиш йўлга қўйилади.

Бу вазифа Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5-сон Фармонига мувофиқ белгиланган.

Маълумот учун, шу йилнинг 19 февралида давлатимиз раҳбари ҳузурида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шу жумладан, чиқиндилар билан ишлаш соҳасини ислоҳ қилишга бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Тақдимот натижалари бўйича Президент томонидан Андижон вилоятида бир ой муддатда чиқиндилар билан ишлаш масаласида пилот лойиҳасини амалга ошириш бўйича топшириқ берилган ва штаб вилоятда ўз ишини бошлаган.

Ушбу топшириқ ижроси биринчи бўлиб Андижон вилоятида амалга оширилди. Иккита корхона томонидан 4 тонна миқдорида иккиламчи чиқинди биржа сотувларига қўйилди. Аҳамиятли томони, бу жараён Ўзбекистонда биринчи маротаба амалга оширилмоқда. Бундай тажриба ривожланган давлатлар, жумладан, Япония, Корея мамлакатлари ва Европа Иттифоқида қўлланиб келинади.

Қайд этилишича, энди экологик ва санитар талабларга жавоб бермаган ҳолда иккиламчи чиқиндиларни йиғиш ва сотиш билан ноқонуний тарзда шуғулланиб келаётган шахслар фаолиятига чек қўйилади. Мазкур тизим келгусида тадбиркорлар, айниқса, қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналарга қулайликлар яратади. Бундан ташқари, чиқиндига, мулкка бўлган муносабатни шакллантиришга ва аҳоли томонидан уларни саралашга хизмат қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: