19:49 | 15.01.24
Экология вазирлиги дарё бўйида навбатдаги рейд тадбирларини олиб борди.
Экология вазирлиги давлат инспекторлари томонидан олиб борилган рейд давомида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида Чирчиқ дарёсининг муҳофаза ҳудудига юк машинаси ёрдамида қурилиш чиқиндилари тўкилаётганлиги аниқланди.
Ўрганиш натижасида фуқаро М.Д. дарё ҳудудига чиқиндилар тўкиб, тўғон ҳосил қилган. У бу қонунбузарлигини Қуйичирчиқ туманидаги фермер хўжалик ерларини суғориш мақсадида Чирчиқ дарёсининг бир ўзанидан фойдаланиш учун амалга оширганини таъкидлаган. Фуқаро бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, қурилиш чиқиндиларини ўзбошимчалик билан ташлаб кетаверган.
Ҳолат юзасидан табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда ва ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун тайёрланмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: