19:30 | 14.05.24
«Бир неча маротаба пичоқлаган, инграётганини эшитиб, ортга қайтган ва бўйнига ҳам бир неча маротаба пичоқ санчган». Сурхондарёда эркак онасини ваҳшийларча ўлдирди (видео).
Cурхондарёда эркак онасини бир неча маротаба пичоқлаб ўлдирди.
Маълумотларга кўра, воқеа 2023 йил ноябрь ойи охирларида содир бўлган. «З.М. Бобур» маҳалласида яшовчи 1966 йилда туғилган аёл уйида ўлдириб кетилган. Аёл ўлимига қадар цемент савдоси билан шуғулланган. У ўғли билан мерос масаласида бир неча маротаба тортишган.
Бунинг сабаби 2023 йилда аёл қизининг тўйида бойлигининг 40 фоизини куёвига беришни ваъда қилган. 29 ноябрь куни аёлнинг эркак қудаси вафот этган. У таъзияга борган ва қизига эртага (30 ноябрь куни) яна келишини айтган. Аммо у бошқа қайтиб келмаган.
У уйга қайтаётганида ўғли билан яна жанжаллашган. Ўғли синглисига уй ҳам, машина ҳам бермасликни талаб қилган. Шундан сўнг, тунги соат 02:00 лар атрофида ўғил ухлаётган онасининг бир нечта жойига пичоқ санчган. Чиқиб кетаётганида онасининг инграшини эшитиб, орқасига қайтган ва бўйнига ҳам бир неча маротаба пичоқ санчган.
«Пичоғимни олиб, (қонларни) манашу чўтка билан ювдим», — дейди ўғил ўзининг кўрсатмасида.
У тунда ҳеч нарса бўлмагандек, хотини ва болалари ухлаган хонага кириб ётади. Эрталаб ИИОга қўнғироқ қилиб, онасини кимдир ўлдириб кетганини айтган.
Тезкор тадбир давомида қотил ўғил экани аниқланган. Унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми, «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: