17:31 | 15.07.24
«Дўстлик» боғида инвесторлар томонидан тақдимот маросими бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган «Дўстлик» (собиқ Бобур) боғида 13 июль куни инвесторлар томонидан тақдимот маросими ташкиллаштирилиши эълон қилинди. Бу ҳақда Bugun.uz мухбири хабар берди.
Маълум қилинишича, «Дўстлик» боғи ҳудудида инвесторлар ҳар хил кўнгил очар аттракционларни ўрнатишни режа қилган, шу сабабли аҳолини мазкур проектни қай тарзда амалга ошириши билан таништириш учун тақдимот маросимини ўтқазмоқчи бўлган.
Унга кўра, тадбир 13 июль соат 17:00 да бўлиши келтирилган, тақдимотга сал кам 30 киши тўпланган, аммо соат 18:00 лар атрофида тадбир бекор қилинган.
Bugun.uz мухбирига кўра, тадбир шу куниниг ўзида — соат 15:43 лар атрофида эълон қилинган, бундан ҳатто боғ маъмуриятининг ҳам хабари бўлмаган.
Боғ атрофидаги маҳаллаларда яшовчиларининг сўзига кўра, Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев даврида боғ доимий назорат остида бўлган. Ҳар хил тадбирлар уюштирилган. Ҳозир эса бунинг акси, умуман ҳеч қандай тозалаш ишлари амалга оширилмаган. Аҳоли ўзи йиғилиб дарахтларни парвариш қилишади.
Шунингдек, аҳоли паркка аттракцион қурилишидан норози эканлигини, фуқароларга тинч, дам оладиган жой кераклигини айтиб ўтди.
«Ҳамма мендан сўраяпти нега олдинроқ бизга айтмадингиз, деб. Тўғрисини айтсам, мен ҳам бу тадбирни бўлишини бир неча соатлар олдин Telegram гуруҳдан билдим», — дейди «Дўстлик» боғи раҳбари Ирода Юсупова. Унинг қайд этишича, воқеа олдин ҳам такрорланган, бундан аҳоли норози бўлган.
Тақдимот қачон ўтказилиши ноаниқ.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: