16:54 | 14.05.24
Дубайда ўзбекистонлик аёл парвоз кечиккани учун борт кузатувчилари ва йўловчи аёлни уриб, тепди. Оқибатда ушбу рейс кечиктирилган ва бошқа рейс вақтлари ўзгартирилган.
Дубайда 16 апрель куни зўравонлик қилган ўзбекистонлик йўловчи қўлга олинди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
«’Ўзбекистон ҳаво йўллари’ Миллий авиакомпаниясининг HY-334 рейси Тошкентга учишга ҳозирлик кўраётган эди. Самолёт эшиклари ёпилган, трап техникалар олиб ташланган, бироқ ноқулай об-ҳаво шароити туфайли парвоз кечиктирилди. Бу вақтда ўзбекистонлик йўловчилардан бири, 1979 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси самолёт бортида жанжал келтириб чиқарди», — дейилади хабарда.
У баланд овозда уятли ва ҳақоратли сўзлар айтган ҳамда эшикларни очишни талаб қилган. Самолёт экипажи аёлни тинчлантиришга ҳаракат қилган. Яна бир йўловчи ҳам уни тўхтатмоқчи бўлган ва бу муштлашувга айланган. Дубай аэропорти полицияси ҳар иккала йўловчини ҳам рейсдан чиқариб юборди. Оқибатда ушбу рейс кечиктирилган ва бошқа рейс вақтлари ўзгартирилган.
Бунинг оқибатида «UzAirways» авиакомпаниясига 5 минг 37 АҚШ долларига тенг бўлган моддий зарар етказилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: