9:38 | 20.06.22
Уларнинг орасида iMac ҳамда Амир каби исмлар бор
«Silive.com» онлайн нашри дунё давлатларида қўйилиши тақиқланган исмлар рўйхатини эълон қилди. Унда ушбу исмларнинг қандай сабабларга кўра тақиқлангани ҳам очиқланган.
Қайд этилишича, қуйида келтириладиган исмлар бир ҳудуд учунгина тегишли ҳисобланади.
Мексика, Сонора штати: Facebook
Исмнинг маъноси: ижтимоий тармоқ.
Тақиқланиш сабаби: Мексиканинг ушбу штатида «мантиққа тўғри келмайдиган» исмлар қўйиш тақиқланган.
Мексика, Сонора: Гарри Поттер
Исмнинг маъноси: романлардаги хаёлий сеҳргар билан боғлиқ.
Тақиқланиш сабаби: исм болани масхара қилинишига сабаб бўлиши мумкин.
Австралия: Ikea
Исмнинг маъноси: Швеция мебель супермаркетлари тармоғи.
Тақиқланиш сабаби: бола исмига мос келмайди.
Австралия: iMac
Исмнинг маъноси: Apple томонидан ишлаб чиқарилган стол компьютери.
Тақиқланиш сабаби: бу шахснинг исми эмас, балки буюм.
Аргентина: Месси
Исмнинг маъноси: афсонавий футболчи Лионель Мессининг фамилияси.
Тақиқланиш сабаби: фамилияларни исм сифатида ишлатиш мумкин эмас.
Саудия Арабистони: Линда
Исмнинг маъноси: юмшоқ, мулойим, чиройли.
Тақиқланиш сабаби: хорижий.
Саудия Арабистони: Амир
Исмнинг маъноси: князь.
Тақиқланиш сабаби: саудияликлар фарзандларига қироллик оиласига тегишли исмларни қўймаслиги керак.
Саудия Арабистони: Малек
Исмнинг маъноси: шоҳ.
Тақиқланиш сабаби: бу исм фақат қироллик оиласи аъзолари учун мўлжалланган.
Буюк Британия: Цианид
Исмнинг маъноси: ҳалокатли заҳар.
Тақиқланиш сабаби: Исм келажакда болага зарар етказиши мумкин.
Германия: Усама бин Ладен
Исмнинг маъноси: «Ал-Қоида» собиқ раҳбарининг исми.
Тақиқланиш сабаби: ҳақоратомуз.
Япония: Акума
Исмнинг маъноси: шайтон.
Тақиқланиш сабаби: болани масхара қилишдан ҳимоя қилиш.
Германия, Малайзия, Мексика ва Янги Зеландия: Адольф Гитлер.
Исмнинг маъноси: фашистлар Германияси раҳбарининг исми.
Тақиқланиш сабаби: ҳақоратомуз.
Аввалроқ БМТ Афғонистондаги болалар ўлими бўйича статистикани очиқлаганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: