Амбани доимо касаллик билан курашиб келган. Ҳаттоки унинг отаси никоҳ кечасида ҳаёти бир текисда кетмаётгани, тиканлар устида яшаётгани ҳақида сўзлади. Булар ҳақида гапираётганда, камера унинг юзини катталаштиради. Мукеш Амбани юзи чуқур қайғуга ботган, кўзлари ёшга тўлган ҳолатда сўзлайди. Бу кўз ёшлар пул билан барча нарсани сотиб олиб бўлмаслигини яна бир бор исботлайди.