14:28 | 16.02.21

                       

Дунёдаги энг нуфузли «кучли ўнталик» давлатлар рейтинги эълон қилинди

Рейтинг 11 та мезонга асосланиб тузилган

Американинг «Тhe Ceoworld magazine» журнали томонидан 11 та мезонга асосланиб тузилган дунёдаги энг нуфузли давлатлар рейтинги эълон қилинди.

Фото: «goodfon.ru»

Мазкур 57 та давлат киритилган бўлиб, рейтинг 11 та мезонга асосан тузилган. 11 та мезонга қуйидагилар киради: ҳарбий куч, халқаро иттифоқлар, мамлакат раҳбариятига ҳурмат, халқаро савдо ва саёҳат, иқтисодий қудрат, маданият, дипломатик таъсир, глобал миқёсдаги диаспора, ОАВга таъсир, эҳтиёжманд давлатларга ёрдам ва дунёнинг қолоқ қисми билан алоқадорлик.

Шунингдек, сўровнома 2020 йил 12 декабрдан 2021 йил 20 январгача ўтказилган ва 280 600 дан ортиқ жавоб тўпланган. Рейтингда кучли ўнталикдан АҚШ, Хитой, Россия, Германия, Франция, Буюк Британия, Япония, Ҳиндистон, Италия ва Исроил жой олган. Охирги поғоналарда эса Руминия, Покистон ва Словакия давлатлари қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Forbes» энг сахий одамлар яшайдиган давлатлар номини эълон қилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: