17:35 | 30.05.23 2075

Экологик партия президентликка Абдушукур Хамзаев номзодини тасдиқлади

Бугун партияснинг навбатдан ташқари IV cъезди бўлиб ўтди

Ўзбекистон Экологик партиясининг навбатдан ташқари IV cъезди бўлиб ўтди. Съездда 2023 йил 9 июл куни муддатидан илгари бўлиб ўтадиган  президент сайловида Экологик партиядан президентликка номзод кўрсатиш ҳамда номзоднинг сайловолди дастури тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Экологик партия

Жорий йилнинг 11 май куни бўлиб ўтган партия Марказий Кенгашининг пленумида Экологик партиясидан президент лавозимига номзод этиб партия Марказий Кенгаш Ижроия қўмитаси раиси Хамзаев Абдушукур Худойқуловични кўрсатиш таклифи кўриб чиқилган эди. Шунга кўра, партия томонидан президент сайлови учун Абдушукур Хамзаев расман номзод этиб тасдиқланди.

Экологик партия

Хамзаев Абдушукур Худойкулович 1973-йил 10-декабрда Сурхондарё вилоятининг Узун туманида зиёли оиласида туғилган. Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор. Оилали, уч нафар фарзанди бор. Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси. Абдушукур Худойқулович ўз фаолияти давомида давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда катта тажриба тўплаган, экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналишида фидойилик кўрсатган тажрибали сиёсатчи ва ташаббускор раҳбар сифатида партиянинг кўп минг сонли аъзолари ва халқ ўртасида катта ҳурмат ва эътиборга эга шахс ҳисобланади.

Шундан сўнг, Ўзбекистон президентлигига номзод Хамзаев Абдушукур Худойқулович ўзининг сайловолди дастури асосий йўналишларини  делегатларга ўқиб эшиттирди.

Номзоднинг сайловолди дастурида мамлакатда иқтисодиётни ислоҳ қилишга қаратилган бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилмоқда. Хусусан, пеститсидлардан фойдаланишдан воз кечишга йўналтирилган «Яшил Ўзбекистон – 2030» дастурини ишлаб чиқиш, «Яшил виза» дастурини жорий этиш, тармоқлар ва ҳудудларнинг «Яшил иқтисодиётга ўтиш индекси»ни ишлаб чиқиш, юк ташишни йирик машиналардан темир йўлларга ўзгартиришга қаратилган чоралар алоҳида эътироф этилди.

Экологик партия

Дастур муҳокамаси жараёнида, шунингдек, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган таклифларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, экологик қонунчиликни кодификатсия қилиш орқали Экология, Сув, Ўрмон кодексларни қабул қилиш, «Чиқиндилар тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Қонунни ҳамда «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш тўғрисида»ги дастурни қабул қилиш масалалари кўриб чиқилди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1269
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 562
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 839
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 872
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1542
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 723