10:53 | 08.05.24
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов расмий ташриф билан Покистонга боради.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакат делегацияси 8-9 май кунлари расмий ташриф билан Покистонда бўлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби хабар берди.
«Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 8-9 май кунлари расмий ташриф билан Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида бўлади», – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ташриф давомида қатор икки томонлама музокаралар ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар режалаштирилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: