13:30 | 08.05.24

                       

Фарғонада бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Фарғонада бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди. Вилоят ИИБ аҳолини ваҳимага тушмасликка чақирди.

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Бувайда туманида бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи Исмоил Шарипов ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Тарқарлган хабарларга кўра, Бувайда тумани Шўрқишлоқ маҳалласида боғчадан қайтаётган икки болани нотаниш шахслар автомобилга мажбуран ўтқазиб, ўғирлашга уринган ва қариндош аёлнинг ҳушёрлиги сабаб муаммоли ҳолат бартараф этилгани айтилган.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, хабар ўз тасдиғини топмаган.

«Тарқалаётган асоссиз хабарларга ишониб, ваҳимага тушмаслигингизни сўраймиз. Агар бундай ҳолатлар тасдиқланса ёки аниқланса вилоят ИИБ томонидан назоратга олиниб, айбдорга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланади», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: