11:34 | 27.08.21

                       

Экология партиясининг президентликка номзоди расман тасдиқланди

Партия ушбу сайловда илк маротаба иштирок этади

Тошкентда 27 август куни бўлиб ўтган Экология партиясининг III съездида Нарзулла Обломуродовнинг президентлик сайловига номзоди расман тасдиқланди. Бу ҳақда унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: Экология партияси матбуот хизмати

Қайд этилишича, партия съездида Экологик партиядан президентликка номзоднинг сайловолди дастури муҳокама қилинган. Хусусан, «Биз келажак учун жавобгармиз» шиори остидаги сайловолди дастурининг бош мақсади — мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, яшил тараққиёт тамойилларини кенг жорий этиш орқали муносиб турмуш шароитини яратиш ҳамда фаровон жамият барпо этишдан иборатлиги айтиб ўтилган.

Шунингдек, съездда партия аъзолари сони ҳозирда салкам ярим миллионга етгани таъкидлаб ўтилган.

Маълумот ўрнида, «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодиров Ўзбекистон Президенти сайловида номзод сифатида тасдиқланганди. У ўз cайловолди дастурида асосий эътибор миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар негизида миллий тарбия ва таълим тизимини шакллантиришга қаратилганини таъкидлаган.

Аввалроқ Халқ демократик партияси «Миллий тикланиш» партиясининг «дўппи челленж»ини танқид қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: