15:17 | 04.11.23 491

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэл Макрон Самарқандда дарахт экди

Франция президенти Самарқанддаги бундай маросимда қатнашган илк G7 давлати раҳбари бўлди.

Франция президенти Эммануэл Макрон 2 ноябр куни Ўзбекистонда бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ташриф давомида у Президент Шавкат Мирзиёев билан Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида дарахт экди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беришича, президентлар икки мамлакатни янада яқинлаштириш ва халқлар ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашга қатъий интилиш белгиси сифатида дарахт экиш маросимида қатнашган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу тариқа, Эммануэл Макрон «Еттилик гуруҳи» таркибига кирувчи давлатларнинг раҳбарларидан биринчи бўлиб Самарқандда дарахт экди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, бунга қадар 2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилган ШҲТ саммити, Туркий давлатлар ташкилоти саммити ва бошқа бир қатор дипломатик тадбирлар доирасида Россия, Хитой, Эрон, Туркия, Ҳиндистон, Венгрия, Сингапур, Қатар, Беларус, Озарбайжон, Покистон, Мўғулистон ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари дарахт экканди. Шунингдек, 2022 йилнинг октябр ойида Европа Кенгаши президенти Шарл Мишел ҳам ушбу рамзий маросимда иштирок этган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 294
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1923
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2655
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 612
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 841
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 789