15:11 | 07.04.24
Президент қарори билан ер майдонларини ижарага олган ёшлар ўзи рўйхатда турган дафтарлардан чиқарилмаслиги белгиланди.
Президент қарори билан талабгорларга 30 йил муддатгача кичик лотларда «бир массив – бир маҳсулот» тамойили асосида ер майдонлари ижарага берилади.
Юқоридаги тамойил асосида қуйидагилар ижрага берилади:
Талабгорларга ажратиладиган ер майдонлари ўлчамлари «маҳалла еттилиги» таклифига кўра аниқланади.
Ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага олган ёшлар «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар сақлаб қолинади.
Талабгорлар томонидан ер майдонларида етиштириладиган экин турлари ва улар миқдорининг доимий мониторинги Ёшлар ишлари агентлигининг «Ёш фермерлар» платформаси орқали амалга оширилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: