14:47 | 03.11.23 670

Эрдўғон туркий халқларни ягона алифбосини жорий этишни таклиф қилди

Президент ТДТга аъзо давлатлар бирлигини мустаҳкамлаш учун тил масаласига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаган.

Бугун, 3 ноябр куни Туркий давлатлар ташкилотининг Остона шаҳрида саммити бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ушбу саммитга Туркия президенти Ражаб Эрдўғон, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ташриф буюрган. Ташкилотга кузатувчи сифатида кирган Туркманистондан халқ маслиҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирок этган.

Саммитда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон туркий халқлар учун ягона алифбо жорий қилишни таклиф қилган.

«Умумий алифбо ҳам муҳим. Бу борада президентларнинг қўллаб-қувватлаши зарур. Олий таълим кенгаши котибиятга тегишли таклиф билан чиқди. Ташкилотимизда бу таклиф диққат билан кўриб чиқилишига ишонаман», — деди Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Шунингдек, президент ташкилотга аъзо давлатларнинг бирлигини мустаҳкамлаш учун тил масаласига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркия президенти аҳолисини Исроилга қарши митингга чақиргани хабар қилинганди.


Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

9:15 | 03.12.23 3
Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1660
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1043
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 639
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 556
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1303