16:33 | 26.10.23 654

Фарғонада қимор ўйнаган масъул шахсларнинг ҳаракатларини ўрганиш бошланди

Улар давлат фуқaролик хизматчисининг одоб-ахлоқ нормаларига зид ҳаракатлар содир этган.

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада туман ҳокими ёрдамчиси ва молия бошлиғи карта ўйнаётгани тасвирланган суратлар тарқалганди.

Фото: Ижтимоий тармоқ

Учкўприк туманидаги давлат ташкилотининг масъул ходимлари томонидан ушбу ҳолат ўша куннинг ўзида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали назоратида ўрганиш бошланган.

Ҳолат бўйича тегишли бошқармалар ва Учкўприк тумани ҳокимлиги тезкор муносабат билдирган.

Масала ташкилотлар қошидаги Одоб-ахлоқ коммиссиясида муҳокама қилинган.

«Ҳамма жойда ишдан олинди, бало бўлди, баттар бўлди, деб ёзяпти. Мен расм интернетга чиқмасдан бир кун аввал ишдан ўзим кетганман. Бу расмни менга ташлаб беришганди 3-4 кун аввал… Демоқчи бўлганим менда орият бор, номус деган нарсалар бор… Ўзим кетганман ўзим… Ички ишлар ходимлари керакли материалларни тайёрлаб қўйишди. Ҳижолат бўлаётганлар, ҳижолат чекманглар. Суд олдида ҳам айбимга яраша жазо оламан», – деб Facebook ижтимоий саҳифасида пост қолдирган Д.Д.

Шунингдек, у унга ишонч билдирган раҳбарларининг олдида минг ҳижолатда эканлигини айтиб ўтган.

Муҳокамалар давомида, айни вақтда иккала масъул шахс ҳам давлат хизматида фаолият юритмаётгани маълум қилинган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари бошланган.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 454
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 789
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1140
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 889
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 484
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 967