17:31 | 27.02.24
Фарғонада қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 10 та корхона фаолияти тўхтатилди ва 791 млн сўм қўшимча компенсация тўловлари ҳисобланди.
Фарғона вилоятида 10 та қурилиш компаниясининг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон тумани Шўрсув шаҳарчаси ҳудудида атмосфера ҳавосига белгиланган меъёрдан ортиқ саноат ташламаларини чиқараётган 10 та қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти чанг ушлаш фильтрларини талабга мослаштириш тўғрисидаги мажбурий кўрсатма билан вақтинча тўхтатилди.
Бундан ташқари тиббиёт соҳасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 34 та тақдимнома киритилди, 49 та ноқонуний ҳужжатлар қонунларга мувофиқлаштирилди, 181 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 8 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 4 337 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Шунингдек 1409 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 262 нафарининг касб – ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқитилишида, 1037 нафарига бир марталик моддий ёрдам ажратилишида кўмаклашилди.
«Аёллар ва Ёшлар дафтарларига киритилган 13 435 нафар хотин – қизлар ва 11535 нафар ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир ишлар давом эттирилмоқда. Шунингдек, прокурорлар секторларидаги ‘Темир дафтар’га киритилган 5 мингдан зиёд оилаларга ҳар томонлама кўмак берилмоқда», — дейди Ҳаёт Шамсуддинов.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: