15:21 | 29.02.24

                       

Фарғонада бировнинг машинасини олиб қочган йигит автоҳалокатга учради

Фарғонада бировнинг машинасини олиб қочган йигит автоҳалокатга учради. Вилоят ИИБ ахборот хизмати гумонланувчидан жабрланган фуқаролар бўлса, ИИОга мурожаат қилишларини сўраган.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида олиб қочилган Matiz пачоқланган ҳолда топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 23 феврал куни Бувайда туманида яшовчи фуқарога тегишли Matiz Қўқон шаҳар Турон кўчасида жойлашган кафе олдидан олиб қочилган. Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни Ўзбекистон туманида яшовчи 2005 йилда туғилган (19 ёшли) Л.Т. содир этгани аниқланган ва гумонланувчи ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

«Ҳурматли фуқаролар автомашинангиз калитини ичида қолдирманг. Имкон қадар ёритилган ва кузатув камералари остига жойлаштиринг. Йўл ёқасига, кўча эшиги олдига ташлаб кетманг. Унутманг, ҳар қандай жиноят албатта фош этилади.

Юқоридаги шахсдан жабрланган фуқаролар бўлса, ИИОга мурожаат қилишларини сўраймиз», — дейилади ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: