19:42 | 25.03.24
Фарғонанинг Фурқат туманида фуқаро уйида ноқонуний ўқотар қурол сақлаб келаётгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Фурқат туманида фуқаронинг яшаш хонадонидан ноқонуний равишда сақлаб келинаётган ов қуроли топилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Фурқат тумани ИИБ ТҚХ ЖҚГ тезкор ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Кармак МФЙ Янгиобод кўчасида яшовчи 1969 й.т фуқаро Х.А.нинг яшаш хонадони ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон чордоғида 1 дона 5,6 калибирли Тоз 8 маркали қуролини тегишли ҳужжатларсиз сақлаб келаётганлиги аниқланиб ашёвий далил тариқасида олинди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: