11:19 | 11.02.24

                       

Фарғонада фуқаролар уйида майнинг ферма ташкил этиб, давлатга 7,1 млрд сўм зарар етказди

Фарғона шаҳри ва Фурқат туманида яшовчи 5 нафар фуқаро томонидан ўз яшаш хонадонларида криптоактив ва майнинг қурилмаларни электр тармоқларига ноқонуний улангани оқибатида давлатга жами 7 млрд 14 млн сўм зарар етказилган.

 

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган 23 та ҳолат аниқланини хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2024 йилнинг 1–8 февраль кунлари Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан ДХХ, Бош прокуратура ва ИИБ ҳамда электр таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида назорат тадбирлари ўтказилган. Унда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган 23 та ҳолат аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга 7,3 миллиард сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлди.

Мисол учун, Фарғона шаҳри ва Фурқат туманида истиқомат қилувчи 5 нафар фуқаро томонидан ўз яшаш хонадонларида криптоактив ва майнинг қурилмаларни электр тармоқларига ноқонуний улаб олишлари натижасида давлат манфаатларига жами 7,1 миллиард сўм миқдорида зарар етказилган.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: