9:57 | 25.03.24
Фарғонада машина ҳайдаган 12 ёшли боланинг отасига чора кўрилди. Бола ва унинг ўртоқлари машина бошқараётганларини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.
Фарғона вилоятида машина бошқарганини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган 12 ёшли боланинг отасига чора кўрилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бувайда туманида яшовчи 12 ёшли бола отасининг машинасини кўчага ҳайдаб чиққан. Ўша пайтда унинг ёнида ўртоқлари ҳам бўлган.
Улар машина бошқараётганларини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган ва бу кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Видео ЙПХ ходимлари томонидан ўрганилиб, машина ва унинг эгаси топилган.
«Ўша куни туғилган куним эди, ўғлим дадамга сюрприз қиламан, деб машина ҳайдаганини видеога олибди, ҳаммангиздан узр сўрайман. Ўғлим бошқа машина ҳайдамайди, сўз бераман. Назоратсиз қолдирмайман, бошқа ота-оналарга ҳам тавсия қиламан», дейди боланинг отаси.
Қайд этилишича, ҳуқуқбузар боланинг отасига МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Машина вақтинчалик сақлаш майдонига қўйилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: