12:43 | 02.03.24

                       

Фарғонада ота ва унинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди

Фарғонанинг Бешариқ туманида 51 ёшли ота ва унинг икки нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ўрганиш давомида мархумларнинг хонадонида ностандарт кулбола иситиш печидан фойдаланилгани аникланди. Ҳолат юзасидан суд тиббиёт экспертизаси тайинланди.

Фарғона вилояти Бешариқ туманида ота ва унинг икки нафар фарзанди ис газидан вафот этди. Бош прокуратура бу ҳақда «Bugun.uz» хабар берди.

Қайд этилишича, 1 март куни Бешарик тумани Ободон кучасида яшаган 1973 йилда тугилган эркак ва унинг 2 нафар (киз 2012 й.т., угил 2013 й.т.) фарзанди яшаш хонадонида ис газидан захарланиб вафот этган. Кўздан кечириш давомида мархумлар истикомат килган хонадонда ностандарт кулбола иситиш печидан фойдаланилганлиги аникланган. Маълум бўлишича, ҳолат буйича суд тиббиёт экспертизаси тайинланган. Текшириш харакатлари олиб борилмокда.

Аввалроқ Сурхондарёнинг Бойсун туманида бир оиланинг 5 нафар аъзоси темирдан қўлбола усулда ясалган печдан чиққан ис газидан димиқиб, воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: