15:11 | 01.05.24
Фарғонада прокурор ўринбосари икки минг доллар пора билан ушланди. У жиноятчига нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтган.
Фарғона вилояти прокуратураси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда 27 апрель куни соат 18.30 ларда тадбир ўтказган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.
Маълум қилинишича, тадбирда Қўштепа тумани прокурори ўринбосари танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтган. У алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Макур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28,211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: