14:36 | 12.07.24
Фарғонада раҳбариятининг маъсулиятини оширишда янги тизим жорий этилади. Раҳбарият кунига камида 5 тадан тадбиркор ва хорижий инвесторнинг муаммосини ҳал қилади.
Фарғонада вилоят раҳбариятининг масъулиятини ошириш бўйича янги тизим бўлиши белгиланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят ҳокимининг ўзи ва ҳар бир ўринбосари, 19 та туман ва шаҳар ҳокими кунига камида 5 тадан тадбиркор ва хорижий инвесторни қабул қилиб, уларни муаммосини ҳал қилади.
Улар ҳар ҳафта телевидение, радио орқали аҳоли ва тадбиркорларга бўлаётган ўзгаришларни айтиб боради. Йил якунида уларнинг фаолияти сарҳисоб қилиниб, тегишли чора кўрилади. Вилоят кенгаши депутатлари ҳам комиссия тузиб, ҳар бир рақамни назоратга олиши муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, камбағалликни қисқартириш бўйича ҳам тизимни ўзгартириш зарурлиги таъкидланди.
Маҳалла еттилигида қандай ишлаш кераклиги бўйича тажриба тўпланди, уларга банк-молия инструментлари билан кўмаклашиш жорий қилинди. Шу билан бирга, тизим кенгайган сари янгича ёндашувга эҳтиёж сезилмоқда.
Эҳтиёжманд аҳоли даромад манбаи билан таъминланмаса, яна ижтимоий ёрдамга қайта-қайта мурожаат этиши кўрсатиб ўтилди.
Шу боис, энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади.
Президент вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.
Жумладан, Қувасойнинг Пакана, Кокилон ва Сўфон маҳаллалари ҳисобидан Қўқон иқтисодий зонаси ҳудуди 210 гектарга кенгайтирилади.
Бу ерларда 200 миллион долларлик, келгуси йилда 500 миллион долларлик лойиҳа қилиш, камида 10 минг иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди.
Вилоят ҳокимига 19 та туман-шаҳарнинг ҳар бирини Хитой тажрибаси асосида саноатнинг аниқ йўналишига ихтисослаштириш ва уларда саноат зоналарини ташкил қилиш топширилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: