12:33 | 04.04.24
Фарғонадаги банкда Миллий гвардия формасидаги сохта ходим ушланди. Ушбу фуқаронинг ҳарбий кийим-кечаклари ва бошқа анжомлари олиб қўйилган.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан банк биносига келган сохта ходим қўлга олинди. Бу ҳақда МГ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 2 апрел куни соат 09:30 ларда Марғилон шаҳрида жойлашган Бизнесни ривожлантириш банкида хизмат вазифасини ўтаётган Қўриқлаш бўлими ходимлари сергаклиги туфайли Қўриқлаш бошқармасининг дала кийимида банк биноси ичида юрган нотаниш шахс қўлга олинди.
Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида, ўзини Қўриқлаш хизмати ходими сифатида таништирган ушбу шахс аслида Марғилон шаҳар Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи 20 ёшли фуқаро Ш.Х. экани аниқланган.
Ушбу фуқаро Марғилон шаҳар ИИБ масъул ходимларига топширилиб, ҳарбий кийим-кечаклари ва бошқа анжомлари олиб қўйилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: