16:45 | 13.07.24
«Фуқаро бир вақтнинг ўзида икки турдаги пенсияни олиши мумкинми?» — Пенсия жамғармаси нафақадаги чекловлар ҳақида маълумот берди.
Пенсия жамғармаси айрим ҳолатларда фуқароларда бир вақтнинг ўзида икки турдаги пенсияни олиш ҳуқуқи бўлишини маълум қилди.
Бундай вазиятларда фуқароларга қандай пенсия тайинланади?
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига кўра, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.
Яъни, агар фуқароларда икки ёки ундан ортиқ пенсияни олиш учун ҳуқуқ пайдо бўлганда, юқоридаги Қонун моддасига асосан, фуқаронинг танлови билан фақат битта турдаги пенсияни олиши мумкин бўлади.