8:18 | 14.05.24

                       

Фуқаролар ижтимоий тармоқларда йўллар таъмирталаблиги ҳақида арз қилди

Фуқаролар ижтимоий тармоқларда йўллар таъмирталаблиги ҳақида арз қилди. Шаҳар ҳокимлиги ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Фуқароларнинг йўлларнинг таъмирталаблига бўйича мурожжати кўриб чиқилди. Дастур бўйича ушбу йўл таъмирлаб берилади. Бу ҳақда Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳар «Мурувват» маҳалласи фуқаролари йўлларнинг таъмирталаблиги борасида мурожаат қолдиришган. Мазкур мурожаат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиилган. «Мурувват» маҳалласининг ички кўчаларида дастур бўйича йўл таъмирлаш ишлари амалга оширилиши маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, ушбу муаммо бўйича шу кунга қадар шаҳар ҳокимлигига мурожаат этилмаган.

“Шаҳримиз аҳолисидан шуни сўраб қоламизки, ҳар қандай мазмундаги муаммо ва таклифларингизни @Chirchiqhokimigamurojaat_bot ушбу бот орқали ўз мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин”, – деб ёзди Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: