8:18 | 12.07.24

                       

Гулистонда электр корхона бошлиғи 78 млн пора олган вақтда ушланди

Гулистонда электр корхона бошлиғи «свет»дан 202 млн сўм қарздорликни ўчиртириб бериш учун тадбиркордан 78 млн пора олди.

Гулистон шахар электр корхонаси бошлиғи МЧЖнинг электр қарздорлигини ёпиб бериш учун тадбиркордан 90 млн талаб қилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, раҳбар 2023 йилнинг май ойидан 2024 йилнинг май ойигача корхонада электр муҳандиси вазифасида ишлаб келган. МЧЖнинг электр энергиясидан 202 млн 500 минг сўмлик қарздорлигини танишлари орқали ҳисобдан ўчириб бериш эвазига тадбиркордан 90 миллион талаб қилган.

Шунингдек, 2023 йилнинг июнь-декабрь ойлари тадбиркордан жами 78 миллион сўм олган, лекин ваъдасини бажармаган яъни, қарздорликни базадан ўчиртиролмаган.

Олган пулларидан 3 миллион сўмини учинчи шахс орқали қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши кўзғатилиб, қамоқ жазоси тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: