11:02 | 24.07.24
Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади.
Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон президентини туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 24 июль куни телефон орқали мулоқот қилган.
Туркманистон миллий етакчиси давлат раҳбарини таваллуд куни билан табриклаб, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Икки давлат ўртасидаги кўп қиррали, дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Яқинда бўлиб ўтган ҳукуматлараро комиссия ва ишбилармонлар кенгаши йиғилишларининг самарали якунлари қайд этилди.
Товар айирбошлашни янада кўпайтириш, янги кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва маданий алмашинувни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: