12:35 | 08.02.24

                       

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи бош директори Ўзбекистонга келди

Доктор Гретел Агилар 12—17 феврал кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг #CMSCOP14 конференциясида иштирок этади.

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) Бош директори доктор Гретел Агилар 12—17 феврал кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг #CMSCOP14 конференциясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган.

Фото: Экология вазирлиги

Юқори мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков кутиб олган.

Фото: Экология вазирлиги
  • Маълумот учун, Доктор Гретел Агилар 2023 йил октябр ойидан буён IUCN раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда. Табиатни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш, ҳукуматлар ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда экологик қонунчиликни қўллаб-қувватлаш борасида 30 йиллик тажрибага эга.
Фото: Экология вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, CMS COP14 доирасида Тошкент шаҳрида Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Марказий Осиёдаги биринчи ваколатхонаси очилиши режалаштирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: