15:42 | 31.08.21

                       

Ҳиндистонда яна бир номаълум касаллик тарқалишига нима сабаб бўлгани маълум қилинди

Аввалроқ бу хасталикдан 70 га яқин одам ҳалок бўлганди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бир ҳафта ичида номаълум вирусли касалликдан 68 киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Мамлакат Соғликни сақлаш вазирлиги вакили бунга чивиндан юқувчи иситма сабаб бўлганини очиқлади.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, 70 га яқин одамнинг ҳалок бўлишига олиб келган касалликнинг пайдо бўлишига чивинлар орқали юқадиган Денге иситмаси сабаб бўлиши мумкин.

Уттар-Прадеш штати бош котибининг соғлиқни сақлаш бўйича ўринбосари Амит Мохан Прасаднинг айтишича, айни пайтда касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда, аммо аломатлар тобора Денге иситмасини кўрсатмоқда. «Биз бу ҳақда соғлиқни сақлаш органларига хабар бердик», — деган у.

Аввалроқ Ҳиндистонда коронавирусдан тузалган беморларда хавфли касаллик аниқланганди. Шунингдек, мамлакатда яна бир хавфли хасталик тарқалгани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: