10:18 | 28.04.24

                       

Тошкентда ўзи билан яшашни хоҳламаган ўғлини калтаклаган ота 5 суткага қамалди

Маълум бўлишича, ушбу оилада эр-хотин ўртасида ўзаро келишмовчилик ҳолатлари мунтазам кузатилган. Ҳатто шу йилнинг 2 февраль куни Ўртачирчиқ тумани ИИБ томонидан боланинг онасига ота тазйиқларини чеклаш мақсадида ҳимоя ордери ҳам берилган.

Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб, бироқ у билан кетишни истамагани учун боласини уриб, унга нисбатан зўравонлик ишлатган ота 5 суткага қамалди.

Ижтимоий тармоқларда «ўзи билан яшашни хохламаган ўғлини калтаклаётган ота» тарқалган видеодаги воқеа 23 март куни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида содир бўлган. Ўғил тоғасининг қурилиш моллари дўконида бўлган вақтида 43 ёшли отаси келиб, болани ўзи билан олиб кетишини айтади, бироқ бола отаси билан кетишни хоҳламаслигини, ота-онасининг жанжали сабаб улар билан бирга яшамаслигини айтади. Шундан сўнг, ота ўғлига нисбатан зўрлик ишлатиб болани олиб кетмоқчи бўлган.

Болалар омбудсманига кўра, ушбу оилада эр-хотин ўртасида ўзаро келишмовчилик ҳолатлари мунтазам кузатилган. Ҳатто шу йилнинг 2 февраль куни Ўртачирчиқ тумани ИИБ томонидан боланинг онасига ота тазйиқларини чеклаш мақсадида ҳимоя ҳам ордери берилган.

Шу йилнинг 27 апрель куни суд фарзандига зўрлик ишлатган отани майда безорилик ҳамда совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш моддали бўйича айбдор деб топиб, унга нисбатан 5 сутка қамоқ жазоси тайинлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: