15:31 | 28.04.24

                       

Сирдарёда ёниб кетган уйдан қотиллик аломатлари билан уч кишининг жасади топилган

Қотилликдан гумонланиб, бир киши қўлга олинган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов Bugun.uz’га маълум қилишича, Сирдарё туманида ёнғин содир бўлган хонадондан қотиллик аломатлари билан аёл ва икки боланинг жасади топилган.

27 апрел куни соат 02:55 ларда Сирдарё туманидаги уйларнинг бирида содир бўлган. Ёнғиндан кейин текширувлар давомида уйдан қотиллик аломатлари бўлган аёл киши ва вояга етмаган икки нафар боланинг жасади топилган.

Прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг ходимларидан иборат тузилган тезкор-тергов гуруҳи томонидан қотилликда гумонланган шахс қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан қасддан одам ўлдириш (икки ва ундан ошиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан ўлдириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеа сабаблари аниқланмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: