0:20 | 28.07.24

                       

Хоразмда 23 ёшли аёл эрига жаҳл қилиб, 2 ёшли қизини калтаклади

Хоразмда 23 ёшли аёл эрига жаҳл қилиб, ухлаб ётган 2 ёшли қизини калтаклади ва «итдан бўлган» дея ҳақорат қилди (видео).

Ижтимоий тармоқларда «Хоразм вилояти Шовот туманида аёл эрига жаҳл қилиб ўз фарзандини урди» сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича болалар омбудсмани ўрганиш ишларини бошлади.

Маълумотларга кўра, 26 июль куни 2001 йилда туғилган Б.К. (аёл) шаръий турмуш ўртоғи С.Ж. билан тортишиб, унга жаҳл қилиб, 2022 йилда туғилган С.Б. (қиз бола) фарзандини ухлаб ётган жойида ҳақоратлаб, урган ва тасвирга олиб, отаси С.Ж.га жўнатган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Шовот тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: