12:33 | 23.04.24

                       

Хоразмда аёл уйига келган меҳмон аёлни ўлдириб, ҳовлига кўмиб қўйди

Хоразмда аёл уйига келган меҳмон аёлни бўғиб ўлдириб, ҳовлига кўмиб қўйди. Улар орасида жанжал пул сабабли келиб чиққани айтилмоқда.

Хоразмда 38 ёшли аёл ўзига таниш бўлган 49 ёшли аёл билан жанжаллашиб, уни ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йилнинг 17 апрел куни содир бўлган.

Урганч шаҳрининг «Ҳамжиҳатлик» маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган аёл ўзига олдиндан таниш бўлган 1975 йилда туғилган аёлни қўнғироқ қилиб уйига таклиф қилган. Уйда улар ўртасидаги пул олдиси сабаб низо келиб чиққан.

Оқибатда, мезбон аёл меҳмон аёлни рўмол билан бўйнидан бўғиб ўлдирган. У марҳуманинг мурдасини уйининг ҳовлисига чуқур кавлаб, кўмиб юборган. Айни вақтда гумонланувчи аёл қўлга олинган ҳамда ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот котиби хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: