13:41 | 07.05.24
Хоразмда боғча опа болаларнинг қўлига игна санчигани рад этилди. Унинг қўли эшикга қисилиб қолгани айтилмоқда.
Хоразмда боғча опа болаларни калтаклаб, бармоғига игна санчигани ҳақида хабар берилганди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси вазиятни ўрганди.
Маьлум қилинишича, 2023 йил ноябрь ойида 23-сон мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи Ф.С болаларни гўёки бир-бири билан уришганлиги учун уларга тарсаки тушурган ва ҳолат видеога олинган.
Шунингдек, 2024 йил 17 апрелда тарбиячи Ф.С.нинг эътиборсизлиги сабабли катта гуруҳдаги боланинг бармоғи эшикнинг шамол туфайли қаттиқ ёпилишида жароҳат олган. Боғча ҳамшираси бу ҳақда боланинг ота-онасини хабар бергандан кейин шифохонада боланинг бармоғига сим қўйилиб муолажа қилингани маълум бўлган. Боланинг қўлига игна санчилгани ўз тасдиғини топмади.
Ф.С. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: