14:28 | 15.05.24

                       

Хоразмда таксист йўловчи қизларни номаълум жойга олиб кетиб қолди

Хоразмда таксист йўловчи қизларни номаълум жойга олиб кетиб қолди. Қизлар машина ойналарини синдиришга уринган (видео).

Урганчда такси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузган, ЙПХ ходимига бўйсунмай, йўловчиларни туширишдан бош тортган ҳолда машинани ҳайдаб кетди. Вилоят ички ишлар бошқармаси вазиятга изоҳ берди.

Маълум қилинишича, воқеа 2 май куни Урганч шаҳрининг Гурлан кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи йўнинг қарама-қарши бўлагига ўтиб кетган ва светофорнинг қизил чироғига тўхтамаган. ЙПХ инспекторларининг тўхташ ишорасига ҳам амал қилмаган. У катта тезликда номаълум томонга ҳаракатланиб кетган. Бу вақтда машина салонида мижозлар ҳам бўлган.

Улар ҳайдовчидан машинани тўхтатишни сўраган ва тўхтамаганидан сўнг, машина ойналарини синдиришга уринган. Ҳайдовчининг хатти ҳаракатларини видеога олиб, тегишли органларга мурожаат қилган.

Хоразм вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида ушбу шахснинг шахси аниқланиб, маъмурий иш қўзғатилган. Суд қарори билан ҳайдовчи 4 миллион 80 минг сўм жаримага тортилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: